Markazlashgan invertorlarning uzoq muddatli ishlash ishonchliligini oshirishga ta’sir etuvchi omillarni aniqlash

TO'LIQ MATN:

Referat

Долзарблик: қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган электр таъминоти тизимларида марказлашган инверторлар асосий функционал бўғин ҳисобланади. Уларнинг ишончли ва барқарор ишлаши электр энергияси ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Реал эксплуатация шароитида инверторлар юклама ўзгариши, гармоник бузилишлар, тармоқ кучланиши сифати, иссиқлик режимлари, механик таъсирлар ва техник хизмат кўрсатиш даражаси таъсирида ишлайди. Ушбу омиллар компонентлар деградациясини тезлаштириб, носозликлар эҳтимолини оширади ва қолдиқ хизмат муддатини қисқартиради. Шу сабабли марказлашган инверторлар ишончлилигига таъсир этувчи электр, термик, механик ва эксплуатацион омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини корреляцион таҳлил асосида баҳолаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.


Мақсад: марказлашган инверторларнинг узоқ муддатли ишончлилигига таъсир этувчи асосий электр, термик, механик ва эксплуатацион омилларни аниқлаш; уларнинг ишончлилик индекси ва қолдиқ хизмат муддати (RUL) билан ўзаро боғлиқлигини корреляцион таҳлил асосида баҳолаш ҳамда деградация жараёнларига энг катта таъсир кўрсатувчи доминант параметрлар иерархиясини шакллантиришдан иборат.


Усуллар: инвертор эксплуатацияси учун муҳим бўлган параметрларни IEC, IEEE, GOST ва ISO стандартлари асосида танлаш; ток, кучланиш, қувват, THD, ҳарорат, вибрация ва техник хизмат кўрсатиш кўрсаткичларини мониторинг тизимлари орқали йиғиш; ҳарорат, юклама ва гармоник таъсирларни математик ифодалар асосида баҳолаш; ишончлилик функцияси R(t), MTBF ва носозликлар интенсивлиги λ ни ҳисоблаш; параметрлар ўртасидаги боғлиқликни Пирсон (r) ва Спирман (ρ) корреляция коэффициентлари орқали таҳлил қилиш; натижаларни иссиқлик хариталари (heatmap) ёрдамида визуаллаштириш; доминант омилларни ажратиш ва уларнинг ишончлиликка таъсирини комплекс баҳолаш.


Натижалар: тадқиқот натижасида марказлашган инверторлар ишончлилигига таъсир этувчи асосий омиллар аниқланди ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги миқдорий баҳоланди. Корреляцион таҳлилга кўра, ички ҳарорат (Tin), гармоник бузилишлар (THD), ҳарорат цикллари сони (Ncycle), ҳарорат ўзгариш тезлиги (dT/dt) ва кучланиш оғиши (ΔU) ишончлилик индекси билан кучли тескари боғлиқликка эга экани аниқланди. Иссиқлик харитаси натижалари Tin параметри деградациянинг марказий драйвери эканини тасдиқлади. Совитиш тизими самарадорлиги ва техник хизмат сифати ишончлиликни оширишда муҳим омил экани кўрсатилди. Таклиф этилган ёндашув инверторларнинг қолдиқ хизмат муддатини прогноз қилиш, профилактик хизматни оптималлаштириш ва эксплуатацион хавфларни камайтириш имконини беради.

Mualliflar haqida

Qanday qilib iqtibos keltirish mumkin

Ikromjon U. Raxmonov, & No‘mon N. Niyozov. (2026). Markazlashgan invertorlarning uzoq muddatli ishlash ishonchliligini oshirishga ta’sir etuvchi omillarni aniqlash. ENERGIYA VA RESURS TEJASH MUAMMOLARI, 1(1), 69–77. Retrieved from https://energy.tdtu.uz/index.php/journal/article/view/339
Ko'rishlar soni: 5

Ushbu muallif(lar)ning eng koʻp oʻqilgan maqolalari