Markazlashgan invertorlarning holatini real vaqt rejimida monitoring qilish uchun tarmoq arxitekturasini ishlab chiqish
Referat
Долзарблик: қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган электр станцияларида марказлашган
инверторлар асосий энерготехнологик бўғин ҳисобланади. Улар иш режимида юклама ўзгариши, ташқи
муҳит таъсири, иссиқлик зўриқишлари ва қувват электроника элементларининг қариши сабабли тез-тез
оғишлар ва носозликларга учрайди. Шу боис марказлашган инверторларнинг электр, иссиқлик ва
эксплуатацион ҳолатини реал вақт режимида комплекс мониторинг қилиш, маълумот сифатини назорат
қилиш (DQ), хавф индикаторларини аниқлаш (FT, FU, FI) ва ишончлилик индекси (HI) асосида ҳолатни
таснифлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Бундай ёндашув инвертор ишончлилигини ошириш,
аварияларни олдиндан аниқлаш, техник хизмат кўрсатишни оптималлаштириш ва эксплуатацион
қарорларни тезкор қабул қилиш имконини беради.
Мақсад: марказлашган инверторларнинг электр, иссиқлик ва эксплуатацион параметрларини реал вақт
режимида йиғиш ва қайта ишлашга асосланган тармоқ архитектурасини ишлаб чиқиш; маълумот
сифатини баҳолаш, хавф ҳолатларини (WARNING/CRITICAL) аниқлаш ҳамда ишончлилик индекси HI(t)
бўйича инвертор ҳолатини “Green/Warn/Red” шаклида классификация қиладиган мониторинг
диагностика алгоритмларини шакллантиришдан иборат.
Усуллар: тадқиқотда марказлашган инвертор ҳолатини баҳолаш учун қуйидаги усуллар қўлланилди:
инвертордан олинадиган асосий электр, иссиқлик ва эксплуатацион параметрлар (Udc, Idc, Uac, Iac, P, Q, cosφ, f, Ths, Tigbt, RPM, Fault) асосида параметрлар вектори x(t) шакллантирилди. Олинган маълумотлар
вақт синхронизацияси, диапазон мувофиқлиги ва аномалияларни аниқлаш орқали сифат назоратидан
ўтказилди.
Натижалар: тақдим этилган ёндашув натижасида марказлашган инверторларни реал вақт режимида
мониторинг қилиш учун: структура, мантиқий схема ва алгоритм ишлаб чиқилди; маълумот сифатини
назорат қилиш ва тиклаш (filter/recovery) блоки киритилиб, ишончсиз маълумотлардан келиб чиқадиган
нотўғри қарорларни камайтириш таъминланди; электр ва иссиқлик параметрлари асосида хавф ҳолатлари
олдиндан аниқланиб, “WARNING/CRITICAL” режимига автоматик ўтиш логикаси шакллантирилди; HI(t)
асосида рангли классификация (Green/Warn/Red) ва автоматик хабарномалар тизими ишлаш принципи
асослаб берилди; лаборатория шароитида TEX 6.2KBGN инвертори танланиб, турли режимларда
параметр динамикаси кузатилди ва мониторинг учун ахборотли кўрсаткичлар тўплами шакллантиришга
замин яратилди.
