Elektr dvigatellarning ishonchliligini oshirishdagi muammolar va ularni hal qilish usullari
Referat
Долзарблиги: Бугунги кунда электр двигателлари саноат корхоналарининг асосий негизи ҳисобланади. Маълумки электр двигателларининг эскириш тезлиги уларни модеринизация қилиш тезлигидан анча юқори. Шу сабабли, электр двигателларининг ишлаш жараёнида уларнинг ишончлилиги билан боғлиқ бўлган муаммолар вужудга келмоқда. Мазкур мақолада электр двигателларининг ишончлилигини ошириш борасидаги муаммолар тахлил қилиниб ҳамда уларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари таклиф қилинган.
Мақсад: Электр двигателларининг ишончлилигини оширишдаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал қилиш учун бугунги кун талабига мос замонавий, адаптив ва интеллектуал ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда уни ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилиш натижасида электр двигателларининг ишлаш жараёнида содир бўаладиган аварияларни эрта аниқлаб бартараф этиш орқали ишлаб чиқариш сиклини бузилишини олдини олиш, таъмир учун кетадиган техник-иқтисодий сарф харажатларни камайтиришга эришишдир.
Усуллар: Ушбу тадқиқот ишида электр двигателларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида рақамли технологияларга асосланган рақамли ва интеллектуал усул келтирилган.
Натижалар: Тадқиқот давомида электр двигателларнинг техник ҳолатини прогноз қилиш учун RUL (Remaining Useful Life — Қолдиқ хизмат муддати) методологиясига асосланган интеллектуал мониторинг тизими жорий қилинди. Олинган натижалар анъанавий режали-олдини олиш таъмири (ППР) тизимига нисбатан прогнозлаш усулининг техник ва иқтисодий жиҳатдан юқори самарадорлигини кўрсатди.
